date

Фермер хўжалиги ер майдони солиқ қарзи эвазига аукцион савдосига чиқарилди

Фермер хўжалиги ер майдони солиқ қарзи эвазига аукцион савдосига чиқарилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 28-мартдаги ПҚ-131-сонли қарорига мувофиқ сурункали равишда солиқ қарзини тўламай келган фермер хўжаликларига ер ижара ҳуқуқлари қайта кўриб чиқилиши юзасидан ўтказилган чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда.

Жумладан, Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё туман бўлими томонидан, вилоят Солиқ бошқармаси қарорларига асосан қарздор “А.Д.” фермер хўжалигидан жами 94 млн. сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Қарздорлик ихтиёрий равишда бартараф этилмаганлиги боис, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор фермер хўжалигининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдони хатланган ва аукцион савдосига чиқарилган.

Натижада, қарздордан 94 млн. сўм солиқ қарзи, шунингдек 1,9 млн. сўм ижро йиғими тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжатлари тамомланган.

Мазкур йўналишда ундирув тадбирлари давом этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фермер хўжалиги ер майдони солиқ қарзи эвазига аукцион савдосига чиқарилди