date

Фарғонада қалбаки дори ишлаб чиқарувчилар фош этилди: ноқонуний цех ва хавфли маҳсулотлар

Фарғонада қалбаки дори ишлаб чиқарувчилар фош этилди: ноқонуний цех ва хавфли маҳсулотлар
Фарғона вилоятида қалбаки ва сифати шубҳали дори воситалари ишлаб чиқариш билан шуғулланган шахслар фаолиятига чек қўйилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида дорихоналар орқали сотувга чиқарилаётган яширин маҳсулотлар аниқланди.

Текширув давомида “X.” хусусий корхонасига тегишли Фарғона шаҳри ва Тошлоқ туманидаги учта дорихонадан Сирдарёда рўйхатдан ўтган "R.M." МЧЖ ёрлиқлари билан қадоқланган, ҳақиқийлиги шубҳа остига олинган 2 081 дона “Натрий хлорид”, “Метронидазол” ва “Левофлоксацин” дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Давом этган суриштирувларда “Z.A.” МЧЖ раҳбари Х.Н. дорилар ишлаб чиқариш учун зарур рухсатномага эга бўлмагани, Тошлоқ тумани “Қанжирға” маҳалласидаги цехда “Натрий хлорид” ва “Левофлоксацин” препаратларини ноқонуний равишда тайёрлаб келаётгани фош этилди.

Терговчилар ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 186-3-моддаси асосида (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш ва тарқатиш) жиноят иши қўзғатди. Айбдорларга нисбатан тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди ва барча ашёвий далиллар мусодара қилинди.

Мутасаддилар таъкидлашича, бу каби ҳолатлар аҳоли саломатлиги учун жиддий хавф солади ва фармацевтика соҳасида шаффофликни таъминлаш учун кучли назорат зарур.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада қалбаки дори ишлаб чиқарувчилар фош этилди: ноқонуний цех ва хавфли маҳсулотлар