
Президент Шавкат Мирзиёев 10 июл куни Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари, аҳолининг турмуш шароитлари, саноат корхоналари фаолияти билан танишди.
Бу сафарги йўналиш Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларини қамраб олди. Уларни Бунёдкор кўчаси боғлаб туради. Ушбу марказий кўчада санъат ва маданият масканлари, турли идоралар, кўп қаватли уйлар, супермаркет ва ресторанлар жойлашган. Бу салоҳиятдан фойдаланиб, унинг 1,5 километр қисми хизмат кўрсатиш ва гастротуризм кўчасига айлантирилди.

Давлат раҳбари жамоатчилик вакиллари билан бирга бу ердаги шароитларни кўздан кечирди. Қайд қилинишича, бу ердаги 90 та тадбиркорлик субъекти туну кун ишлаш тартибига ўтказилган. Шундан 45 та корхона янги ташкил этилган. 500 киши иш билан таъминланган. Ҳозир бу жойга йилига 255 минг меҳмон келмоқда. Энди уларнинг сонини йилига 1 миллионга етказиш учун шароит бор.

Сўнгги йилларда туризм соҳасида 2 мингдан ортиқ янги тадбиркор иш бошлади. Ўтган йили хорижий сайёҳлар ташрифи илк бор 10 миллиондан ошди. Туризм қишлоқлари, меҳмон уйлари, гастрономик кўчалар қўллаб-қувватланаяти.

Пойтахтнинг Миробод, Олмазор, Чилонзор, Яккасарой, Янгиҳаёт туманларида шундай гавжум кўчалар ташкил этилган. Таъкидланишича, Бунёдкор кўчаси мазкур туризм ҳалқасининг бир қисми бўлади. Умуман, Тошкент шаҳрида 26 та кўчани туну-кун ишлайдиган гавжум кўчага айлантириш, 24 соат ишлайдиган савдо нуқталарини мингтага кўпайтириш режалаштирилган.
Шу ерда замонавий бекатлар ҳамда автотураргоҳлар тақдимоти бўлиб ўтди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар