date

Ерфурушлик қилган шахсдан 49 миллион сўм жарима давлат фойдасига ундирилди

Ерфурушлик қилган шахсдан 49 миллион сўм жарима давлат фойдасига ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жиноят ишлари юзасидан чиқарилган суд ҳукмларини ижро этиш юзасидан амалга оширилган ишлар натижасида, фирибгарлик жинояти учун тайинланган жиноий жарима муваффақиятли ундирилди.

Маълумот учун: фуқаро А.М томонидан ер участкасини сотиб, уни расмийлаштириб бериш ваъдаси билан бир неча нафар фуқароларни алдаган.

Воқеа юзасидан тегишли ҳуқуқий органлар томонидан жиноий иш қўзғатилиб, суд ҳукми билан ушбу шахс айбли деб топилди ва унга нисбатан 49 миллион сўм миқдорида жиноий жарима жазоси тайинланди.

Мазкур жарима МИБ Наманган туман бўлими ижросида бўлган ва амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида тўлиқ ундирилиб, давлат фойдасига ўтказилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ерфурушлик қилган шахсдан 49 миллион сўм жарима давлат фойдасига ундирилди