date

Нукус шаҳрида меҳнат ярмаркаси ўтказиди

Нукус шаҳрида меҳнат ярмаркаси ўтказиди
Қорақалпоғистон Республикаси прократураси ва Мажбурий ижро бюроси бошқармаси ташаббуси билан Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими биргаликда ишсиз алимент тўловчиларнинг бандлигини таъмилаш мақсадида республикамиз бўйлаб меҳнат ярмаркалари ташкиллаштирилиб ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ўтказилган меҳнат ярмаркалари орқали жами 936 ишсиз алимент тўловчиларнинг бандлигини таъминланишига эришилган.

Шундай меҳнат ярмаркаларининг бири жорий йилнинг 8 июль куни Нукус шаҳридаги Ёшлар маркази биносида ташкиллаштирилган.

Ярмаркага жами 64 та ишсиз алимент тўловчилар ва бошқа ишсиз фуқаролар иштирок этган бўлиб, унда 21 та корхона, муассаса ва тадбиркорлик субъектлари ўзларида мавжуд бўлган 53 бўш иш ўринларини таклиф этган.

Натижада 20 нафар ишсизларнинг бандлиги таъминланиб, қолган 44 нафарига меҳнат муносабатларига тааллуқли ҳуқуқий маслаҳатлар берилган.

Албатта бу каби тадбирлар биринчи навбатда ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган фарзандларни моддий жиҳатдан қўллаб қувватлашга хизмат қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нукус шаҳрида меҳнат ярмаркаси ўтказиди