Қатор хорижий мамлакатлар сайловларни ташкил этиш ва бевосита ўтказишни Ўзбекистондан ўрганса бўлади. Ўзбекистондаги президентлик сайловида МДҲ кузатувчилик миссиясига раҳбарлик қилган Сергей Лебедев шундай фикрда, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.
"Сайловлар хотиржам ва юқори ташкилотчилик савиясида бўлиб ўтган", — деган Лебедев РИА Новости агентлигига.
Унинг қайд этишича, "йилдан йилга МДҲ мамлакатларида сайловларни ташкил этиш жараёни такомиллашиб бормоқда".
Сайлов жараёнига босқичма-босқич янгиликлар киритилмоқда, бу эса, Ҳамдўстлик ва Ўзбекистондаги сайловларни "сайловнинг умумэътироф этилган демократик тамойилларига мослаштирмоқда".
"Кўплаб ғарб кузатувчилари билан суҳбатлашганимда, бир неча маротаба, Ғарб мамлакатлари ҳам бу ерда сайловни ташкил этиш борасида ўрганадиган жиҳатлар борлигини эътироф этишди. Хусусан, биз сайловолди кампаниясининг хотиржамлик руҳида бўлиб ўтганига эътибор қаратдик. Ҳеч қандай асоссиз хабарлар пайдо бўлмади", — деб изоҳлаган МДҲ ижроия қўмитаси раҳбари.
Лебедев Ўзбекистондаги президентлик сайловолди кампаниясини, кўплаб миқдордаги можаролар билан ёдда қолган АҚШ президентлик сайлови жараёни билан таққослаган, “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди