
Самарқандда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. “Ўзэнергоинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва ички ишлар идоралари ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбири давомида “С.Й.К” корхонасига қарашли суғориш тизими ўзбошимчалик билан электр тармоғига улангани фош этилди.
Текширувлар давомида ушбу қонунбузарлик корхона томонидан амалга оширилгани ва унинг оқибатида электр таъминоти ташкилотига катта моддий зарар етказилгани маълум бўлди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, зарар миқдори 2 миллиард 601 миллион сўмни ташкил этмоқда.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Масала назоратга олинган ва айбдорлар аниқлангандан сўнг қонуний чоралар кўрилиши кутилмоқда.
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш мамлакат иқтисодиётига катта салбий таъсир кўрсатиши билан бирга, умумий электр таъминоти тизимидаги барқарорликка ҳам таҳдид солади. Шу боис, “Ўзэнергоинспекция” бу каби ҳолатларга қарши курашни кучайтиришини маълум қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар