07:10 / 06.12.2016
7 126

Россия бош вазири Медведев Шавкат Мирзиёевни сайловлардаги ғалабаси билан табриклади

Россия бош вазири Медведев Шавкат Мирзиёевни сайловлардаги ғалабаси билан табриклади

Россия бош вазири Дмитрий Медведев Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистоннинг янги президенти этиб сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Россия ҳукуматининг сайтида маълум қилинган.

Медведев телефон орқали суҳбатда Шавкат Мирзиёевни сайловлардаги ғалаба билан табриклаб, унга "белгилаган вазифаларни амалга оширишда муваффақиятлар тилаб қолган".

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев суҳбат чоғида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг янада ривожланишидан манфаатдорликни тасдиқлаган.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ҳам Шавкат Мирзиёевни ғалаба билан табриклаганди. У Ўзбекистоннинг янги президентини Россияга ташриф буюришга таклиф қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россия бош вазири Медведев Шавкат Мирзиёевни сайловлардаги ғалабаси билан табриклади