date

Ижтимоий тармоқдаги хабари йигитга 5 суткага тушди

Ижтимоий тармоқдаги хабари йигитга 5 суткага тушди
Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида яшовчи 26 ёшли йигит ижтимоий тармоқда нотаниш аёлга номуносиб, шилқим ва безовта қилувчи хабарлар ёллаб, ноқонуний хатти-ҳаракат содир этди.

Маълум бўлишича, йигит Жондор туманида истиқомат қилувчи, 1987 йилда туғилган аёлнинг шахсий Telegram аккаунтига мунтазам равишда тинчлигини бузадиган мазмундаги ёзувлар жўнатиб турган. Бу ҳолатдан хафсаласи пир бўлган аёл ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилган.

Суд томонидан ўтказилган жараёнда йигитнинг қилмиши маъмурий ҳуқуқбузарлик деб топилди. Натижада у 5 сутка маъмурий қамоқ жазосига маҳкум қилинди.

Ҳуқуқшунослар таъкидлашича, ижтимоий тармоқларда бошқа фуқароларнинг шахсий ҳаётига дахл қилувчи ёки уларнинг хотиржамлигига таҳдид солувчи ҳаракатлар қонун олдида жавобгарликка сабаб бўлади.

Мутахассислар интернетдаги мулоқотда маданият ва этика қоидаларига амал қилиш зарурлигини яна бир бор эслатишмоқда. Ижтимоий тармоқлар эркин майдон бўлгани билан, у ердаги хатти-ҳаракатлар ҳам қонунлар билан тартибга солинади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ижтимоий тармоқдаги хабари йигитга 5 суткага тушди