date

Солиқдан қочган фермернинг яширган Aion автомабили топилди

Солиқдан қочган фермернинг яширган Aion автомабили топилди
Мажбурий ижро бюросининг Арнасой тумани бўлими иш юритувига "Д.Р." фермер ҳўжалигининг 285 млн. сўм солиқ қарздорлигини ундиришга оид ижро ҳужжатлари келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг мулкий ҳолатини ўрганиш мақсадида тегишли давлат органлари ва ташкилотларига сўровномалар юборилган. Олинган маълумотларга кўра, қарздор хўжаликка тегишли "Aion" русумли автотранспорти мавжудлиги аниқланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор мазкур тракторни хатловдан яширганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Бюронинг Арнасой тумани бўлими давлат ижрочилари томонидан Aion русумли автотранспорти топилиб, ўрнатилган тартибда вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Келгусида ушбу мулк аукцион савдоларида сотилиб, тушган пуллар фермернинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликларига йўналтирилиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Солиқдан қочган фермернинг яширган Aion автомабили топилди