date

Ангренда 14 ёшли қизга зўравонлик: 4 йигит тергов остида

Ангренда 14 ёшли қизга зўравонлик: 4 йигит тергов остида
Ангрен шаҳрида юз берган аянчли ҳолат жамоатчиликда қаттиқ резонанс уйғотди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, вояга етмаган 14 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрланган. Бу ҳолатга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тегишли идоралар томонидан шошилинч чоралар кўрилмоқда.

Болалар омбудсманининг маълум қилишича, 2025 йил 9 май куни мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёнлари Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан қатъий назоратга олинган.

Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Болалар омбудсмани ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ушбу ишни алоҳида назоратга олган. Жабрланувчи қизнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг хавфсизлигини таъминлаш ва психологик тикланишини таъминлаш мақсадида тегишли чоралар кўрилмоқда.

Мутахассислар боланинг руҳий ҳолати ва саломатлигини тиклаш учун доимий равишда психологик маслаҳатлар, тиббий ёрдам ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларини олиб бормоқда. Расмий маълумотларга кўра, жабрланувчига бронхопневмония ва анемия ташхислари қўйилган бўлиб, у ҳозирда шифохонада даволанмоқда.

Шунингдек, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ва бошқа мутасадди ташкилотлар жабрланувчи ва унинг яқинлари билан ҳамкорликда иш юритмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар расмий каналлар орқали эълон қилиниши кутилмоқда.

Мазкур воқеа яна бир бор болалар хавфсизлиги ва жамиятда зўравонликка қарши чораларни кучайтириш зарурлигини кўрсатди. Ҳукумат ва тегишли ташкилотлар бу борада изчил фаолият олиб бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ангренда 14 ёшли қизга зўравонлик: 4 йигит тергов остида