date

Саида Мирзиёева Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади

Саида Мирзиёева Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева президент Шавкат Мирзиёевни 68 ёшни қаршилагани билан табриклади.
“Туғилган кунингиз қутлуғ бўлсин, дадажон!
Сиз мен учун ҳар доим донишмандлик ва куч-қудрат тимсоли бўлиб келгансиз. Мен Сизнинг чексиз меҳрингиздан қувват олиб улғайдим.
Дадажон! Тун-у кун Сизнинг ўй-хаёлингиз нималар билан банд эканини яхши биламан. Сиз халқимиз учун яшаяпсиз. Умрингизни шу юртга, унинг тинчлиги, одамлар фаровонлигига бағишлагансиз. Чунки Сиз фақат оиламизнинг эмас, бутун бир миллатнинг отасисиз.
Мен Сизнинг бемисл меҳр-муҳаббатингиз, фидойи хизматларингиз, барча машаққатларни енгишда кўрсатаётган матонатингиз олдида бош эгаман.
Аллоҳдан фақат бир нарсани сўрайман – Сизни доим Ўз паноҳида асрасин. Мен учун. Ҳаммамиз учун...
Сиз дунёга келган кун барчамизга муборак бўлсин, дадажон”, – дея тилак билдирди Саида Мирзиёева.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саида Мирзиёева Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади