date

Қўшработ туманида 106,7 миллион сўмлик алимент қарзи ундирилди

Қўшработ туманида 106,7 миллион сўмлик алимент қарзи ундирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг 2020 йил 23 октябрдаги қарори билан қарздор З.Б.дан ундирувчи Д.Д. фойдасига беш нафар фарзандининг моддий таъминотини таъминлаш мақсадида ҳар ойда оладиган даромадининг ярми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати ижро этишга юборилган ҳолда Бюронинг Қўшработ туман бўлими иш юритувига қабул қилинган.

Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор З.Б.нинг алимент тўловларидан юзага келган қарздорлиги 106 миллион 747 минг сўмдан ошгани маълум бўлди. Унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича иш кўрилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилди ва тушунтирилди.

Қарздор ота жорий йилнинг 14 июлида Бюронинг Қўшработ туман бўлимига келиб, қарздорлигини ихтиёрий равишда тўлади ва алимент маблағлари ундирувчига ундирилиб берилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўшработ туманида 106,7 миллион сўмлик алимент қарзи ундирилди