date

Чет эл фуқаросидан 58 млн. сўмлик алимент пуллари ундирилди

Чет эл фуқаросидан 58 млн. сўмлик алимент пуллари ундирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 15.12.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Р.дан ундирувчи А.С.нинг фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Хонқа тумани бўлими томонидан ижрони таъминлаш мақсадида қарздор А.Р.нинг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқлари тегишли қонун талабларига кўра чеклаб қўйилган эди.

Шунда қарздор А.Р. Россия Федерацияси фуқароси эканлиги ва четга чиқиши учун давлат ижрочиларига мурожаат қилди.

Давлат ижрочилари эса, унга Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон Қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандида алиментларни беш йилдан кам бўлмаган муддат учун олдиндан тўлаш мумкинлиги тушунтиришган.

Шунга кўра, ижро ҳужжати бўйича қарздор ота фарзанди моддий таъминоти учун то у вояга етгунга қадар ҳисобланган 58.084,2 минг сўм алимент пулларини олдиндан тўлади ҳамда қарздорга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чет эл фуқаросидан 58 млн. сўмлик алимент пуллари ундирилди