Хабарингиз бор, шу йил 25 сентябрда Бош вазирнинг Виртуал қабулхонаси иш бошлаган эди. Шу кунгача бу қабулхонага 218 мингдан ортиқ шикоятлар, таклифлар, аризалар келиб тушган. Уларнинг 59 фоизи ҳал этилган бўлса, яна 41 фоизи кўриб чиқилмоқда.
Қабулхонага келиб тушган мурожаатлар орқали ҳаётимиздаги кўплаб муаммолар ошкор этилди. Буни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қиллинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги чиқиши вақтида таъкидлаб ўтди.
Халқимиз томонидан йўлланган мурожаатлар ва талаблар қонуний ва адолатли эканлигини эътироф этган Шавкат Мирзиёев бу борада қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг ижроси назорат қилинмаганлигини танқид қилди.
“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак ва бу ҳақиқатни аввало барча бўғиндаги раҳбарлар яхши тушуниб олиши зарур”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Юқоридаги фикрларни инобатга олган ҳолда, халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари тушунчаларини асло бир-биридан ажратиб бўлмаслигини таъкидлаган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кириб келаётган 2017 йилни юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилишни таклиф қилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди