date

Қўл билан бериб оёғингиз билан югурманг: миллиардлик ғоя, 68 миллионлик жарима

Қўл билан бериб оёғингиз билан югурманг: миллиардлик ғоя, 68 миллионлик жарима

Фарғоналик М.М. "бизнесмен" бўлишга жудаям ҳаракат қилди. "Яқин" дўсти Б.Н.дан деярли бир миллиард сўм пул олди. "Яқин" деганимиз, қарзни қайтариш масаласи ҳатто муҳокама қилинмаган даражада яқин экан шекиллида...

М.М.нинг "бизнес-режаси" эса, афсуски, ўзининг бошида қолди. Пул "бизнес"га эмас, балки "муҳимроқ" ишларга сарфланди. Б.Н. қарзини қайтаришни кутиб-кутиб, охири судга югурди.

Суд М.М.нинг "бизнес-тадбиркорлигини" баҳолаб, унинг "бизнес-моделлари"нинг йўқлигини аниқлади. Натижада, М.М. Б.Н.га қарзни қоплаш, 68 миллион сўм жиноий жарима ва 3 миллион сўм ижро йиғимини тўлашга мажбур бўлди.

Хуллас, бир миллиардлик "бизнес" М.М.ни миллионлик жаримага қўйди. Сабоқ: бизнес – жиддий иш! "Яқин" дўстларга пул беришдан олдин, бизнес-режа тузинг, ҳаттоки, қайтариш муддатини ҳам белгиланг! Акс ҳолда, М.М. каби вазиятга тушиб қолишингиз мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўл билан бериб оёғингиз билан югурманг: миллиардлик ғоя, 68 миллионлик жарима