Миришкор туманида фуқаро табиий газ тармоғига рухсатсиз, ноқонуний тарзда улангани аниқланди.
Маълум бўлишича фуқаронинг уйида жорий йил 26 апрель куни газдан фойдаланиш аҳволи кўрикдан ўтказилганида, фуқаро газ ҳисоблагичдан ташқари ўзбошимчалик билан газ тармоғига уланиб фойдаланиб келганлиги аниқланди.
Натижада ҳисоб-китобларга кўра фуқаро давлат манфаатларига 15 млн. 493 минг зарар етказган.
Мазкур зарар ундируви Мажбурий ижро бюроси Миришкор туман бўлимига йўналтирилди.
Олиб борилган ижро ҳаркатлари натижасида фуқаро давлатга етказилган зарарни тўлиқ қоплади.
Унутманг: Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш — бу жиноят! Унинг албатта жавобгарлиги бор!
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар