
Кеча, 2025 йил 31 июль куни соат 12:58 да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган Наврўз кўчасидаги кўп қаватли турар жой биноларидан бирининг юқори қавати — аниқроғи, чордоқ қисмида ёнғин келиб чиққанлиги ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига тезкор хабар берилган. Бу ҳақда мутасадди идоралар маълум қилмоқда.
Ҳодиса юзасидан зудлик билан ёнғин-қутқарув гуруҳлари жалб этилди. Таъкидланишича, махсус техника ва ходимлар манзилга соат 13:17 да етиб келган ва ўша пайтда ёнғин кенгайиш хавфини олдини олиш мақсадида тезда қуршаб олинган. Орадан 21 дақиқа ўтиб, соат 13:38 да ёнғин тўлиқ назоратга олинган ва 13:59 да бутунлай ўчирилган.
Мазкур фавқулодда ҳолат натижасида ҳеч ким жабрланмагани қайд этилди. Ҳозирда тегишли мутахассислар томонидан ёнғин келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдори ўрганилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.