14:37 / 10.12.2016
6 422

WP: МРБ Россия Трамп фойдасига АҚШ сайловларига аралашган деб ўйламоқда

WP: МРБ Россия Трамп фойдасига АҚШ сайловларига аралашган деб ўйламоқда

АҚШ Марказий разведка бошқармаси келган хулосага кўра, Россия 2016 йилги АҚШ президентлик сайловига аралашган кўринади. Москва Дональд Трампнинг ғалабасини таъминлаш учун шундай йўл тутган, деб ёзмоқда The Washington Post нашри ўз манбаларига асосланган ҳолда.

Нашр маълумотларига кўра, махфий хизматлар гўёки РФ ҳукумати билан боғлиқ бўлган ва WikiLeaks сайтига Демократик партия серверидан ўғирланган минглаб мактубларни топширган хакерларнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлишган. Хакерлар, шунингдек, Ҳиллари Клинтон сайловолди кампанияси раҳбари Жон Подестанинг мактубларини ҳам ўғирлашган эди. Нашр манбаларининг айтишларича, аниқланган шахслар МРБга аввалдан маълум бўлиб, "Россиянинг Трампни илгари суриш ва Клинтонга зарар етказиш амалиётининг бир қисми ҳисобланади".

"Разведка бошқармаси келган хулосага биноан, Россиянинг мақсади номзодлардан бири, Трампнинг ғалаба қозонишига ёрдам беришдан иборат бўлган. Бу умумий қарашдир", — деб ёзган нашр юқори лавозимли Америка мулозимига таянган ҳолда.

АҚШдаги турли ОАВнинг ФҚБдаги манбалари Демократик партия серверларини "рус" хакерлари бузганига бир неча маротаба шама қилишган эди. ОАВларида эса, Россия АҚШдаги сайлов натижасига таъсир кўрсатишни хоҳлаётганига оид тахминлар илгари сурилганди.

Шу билан бирга, расмий шахслар, шу жумладан президент Барак Обама ҳам бу хусусда якуний хулоса чиқарилмаганини билдирган. Расман ФҚБ тергов жараёни боришини ошкор қилгани йўқ. АҚШ ҳукумати эса, Россиянинг хакерлик ҳужумларига алоқасини исботловчи далилларни тақдим этмаяпти.

Россия президенти Владимир Путин, ўз навбатида, хакерлик ҳужумларида Россиянинг айбланишига жавобан, ошкор қилинаётган маълумотларда Россия манфатларига жавоб берадиган ҳеч нарса йўқлигини таъкидлаган ҳамда ўша ахборотлар мазмунидан сайловчилар эътиборини чалғитиш учун шундай қилинаётганини айтган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » WP: МРБ Россия Трамп фойдасига АҚШ сайловларига аралашган деб ўйламоқда