date

Captiva автомашинаси қарздорлик учун хатланди

Captiva автомашинаси қарздорлик учун хатланди

Мажбурий ижро бюроси Миришкор туман бўлими томонидан туман электр таъминоти корхонаси фойдасига чиқарилган суд қарори асосида қонуний ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Қарздорлик миқдори 25,5 млн. сўм. Фермер хўжалик раиси давлат ижрочиларининг огоҳлантиришларига қарамасдан қарзга беъэтибор бўлди.

Натижада "Сaptiva" русумли автотранспорт воситаси хатланиб, олиб кетилди. Келгусида хатланган автотранспорт воситаси белгиланган тартибда баҳоланиб, кейинчалик қарзни сўндириш манбаи сифатида электрон аукцион савдосига чиқарилиши мумкин.

Эслатма: Қарз мажбуриятларини ўз вақтида бажариш ҳар бир фуқаронинг қонуний бурчидир.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Captiva автомашинаси қарздорлик учун хатланди