date

Ургут туманида 348,5 миллион сўм электр энергия қарзи ундирилди

Ургут туманида 348,5 миллион сўм электр энергия қарзи ундирилди

Мамлакатимизда энергетика соҳасини ислоҳ қилиш ва модернизация қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан фуқаролар ва ташкилотлар томонидан электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга.

Гарчи сўнгги йилларда тўлов интизоми сезиларли даражада яхшиланган бўлса-да, айрим фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳали ҳамон ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига йўл қўйилаётгани кузатилмоқда.

Хусусан, Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни бартараф этиш борасида 1 408 тадан зиёд ҳужжатлар ижроси таъминланиб, 27,3 млрд сўм маблағ ундирилди.

Мисол учун, Ижро бюросининг Ургут тумани бўлимига жавобгар Ж.Х.дан Ургут туманидаги электр тармоқлари корхонаси фойдасига 324 миллион 453 минг сўм миқдоридаги қарзни ундириш тўғрисида ҳужжат келиб тушган. Шунингдек, қарздор Г.З. МЧЖдан 24 миллион 112 минг сўм миқдоридаги қарзни ундириш тўғрисида ҳужжат келиб тушган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида ушбу маблағлар депозит ҳисоб рақамига олиниб, ундирувчи электр тармоқлари корхонаси фойдасига ўтказиб берилди.

Бундай ундирувлар нафақат энергетика соҳасининг самарадорлигини оширади, балки мамлакатимизнинг умумий иқтисодий ривожланишига ҳам муҳим ҳисса қўшади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ургут туманида 348,5 миллион сўм электр энергия қарзи ундирилди