date

Жомбойда газ қуйиш шахобчасида йирик ёнғин юз берди

Жомбойда газ қуйиш шахобчасида йирик ёнғин юз берди

Бугун, 10 август куни соат 22:00 да Самарқанд вилояти Жомбой тумани “Шайман” маҳалласида жойлашган автомобилларга сиқилган газ қуйиш шахобчаси ҳудудида кутилмаган ёнғин содир бўлди. Ҳодиса тўғрисидаги хабар фавқулодда вазиятлар хизматларига тезкор тарзда етказилган.

Маълумотларга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 22:15 да воқеа жойига етиб келган. Қутқарувчилар оловни 22:21 да тўлиқ қуршаб олиб, 22:30 да батамом ўчиришга муваффақ бўлишган.

Ёнғин натижасида “KIA BONGO”, “DAMAS” ва “GENTRA” русумли бир нечта автомашиналарнинг турли қисмлари зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.

Ҳозирда ёнғиннинг аниқ келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори ўрганилмоқда. Вилоят ҳамда туман ФВБ раҳбарлари шахсан воқеа жойига чиқиб, ҳолатни назоратга олишган.

Мутасаддилар аҳолини ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишга ва хавфли ҳолатлар юзага келганда зудлик билан фавқулодда хизматларга мурожаат қилишга чақирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жомбойда газ қуйиш шахобчасида йирик ёнғин юз берди