
Суд қарорини ижро этиш доирасида, Чуст туманининг Оғасарой маҳалласи, Олчазор кўчасига келин бўлиб тушган уйга киритиш юзасидан мажбурий ижро ҳаракати амалга оширилди.
Маълумотларга кўра, оилавий низо юзасидан судга даъвогар С.Ў 2 нафар фарзанди билан ўзи келин бўлиб тушган хонадонга киритиш бўйича мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди томонидан даъво қаноатлантирилиб, қарор чиқарилган.
Суд ҳужжати асосида Бюронинг Чуст туман бўлими ва тегишли ташкилотлар ходимлари иштирокида, белгиланган ҳуқуқий тартиб асосида келин ушбу хонадонга мажбурий равишда киритилди.
Жараён қонун доирасида, тинчлик ва тартиб сақланган ҳолда амалга оширилган. Томонлар ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал этиш суд тартибида кўриб чиқилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.