date

Қарздор корхонанинг қидирувдаги “Niva”си омборхонадан топилди

Қарздор корхонанинг қидирувдаги “Niva”си омборхонадан топилди

Мажбурий ижро бюросининг Урганч тумани бўлими иш юритувига қарздор жамиятнинг солиқ қарздорлигини ундиришга оид ижро ҳужжатлари келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг мулкий ҳолатини ўрганиш мақсадида тегишли давлат органлари ва ташкилотларига сўровномалар юборилган.

Олинган маълумотларга кўра, қарздор жамиятга тегишли "Niva" русумли автотранспорти мавжудлиги аниқланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор мазкур автотранспорт воситасини хатловдан яширганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан “Niva” русумли автотранспорт омборхонада яшириб қўйилган жойидан топилиб, ўрнатилган тартибда вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Келгусида ушбу автотранспорт восита аукцион савдоларида сотилиб, тушган пуллар жамиятнинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликларини қоплашга йўналтирилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздор корхонанинг қидирувдаги “Niva”си омборхонадан топилди