Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро М.М. ўзини бошқарувидаги "Lacetti" русумли автотранспорт воситасини Юнусобод туман ҳудудида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда бошқарганлиги ЙҲХББ ходимлари томонидан аниқланиб, унга нисбатан маьмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.
Фуқарога нисбатан ЖИБ Юнусобод туман судининг қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, қарздор М.М.дан БҲМнинг 40 баравари, яъни 15.000.000 сўм миқдорида маъмурий жарима суммаларини давлат фойдасига ундирилиши белгиланган. Мазкур ижро иши 05.08.2025 йил куни Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси 1-Туманлараро бўлими давлат ижрочиси А.Абдумаликовнинг иш юритувига келиб тушган.
Қарздор эркак тегишли ҳужжатларсиз, маст ҳолатида автоуловни бошқарган. Тунги соатларда ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган ва ўрганилганда ҳайдовчи спиртли ичимлик ичгани аниқланган. Шундан сўнг, ҳолат юзасидан баённома расмийлаштирилиб, иш судга оширилган.
Суд қарорига асосан, фуқаро М.М.га нисбатан 3 йил муддатда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, унга нисбатан тайинланган 15.000.000 сум маъмурий жарима суммаси ўтган вақт мобайнида қарздор эркак томонидан тўланмаганидан сўнг, иш Мажбурий ижро бюроси органларига келиб тушган.
Хусусан, ижро иши бўйича қарздорликни ундириш чоралари давомида, фуқарога Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 43¹-моддаси олтинчи қисмига асосан 5 кунлик муддатда жарима суммасини тўлаш кераклиги, ҳамда ушбу модданинг еттинчи қисмида белгиланган муддатда давлат ижрочисининг талабларини бажармаган тақдирда унга нисбатан ижро йиғими қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 05.08.2025 йилда қарздор фуқародан давлат фойдасига 15.000.000 сўм маъмурий жарима тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати амалда тамомланган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!