Фарғонада оилавий қадриятларнинг кучлилиги ва болаларнинг келажаги йўлида ота-оналар фидойилиги яна бир бор ўз исботини топди.
Яқинда амалга оширилган самарали ҳуқуқий тадбир натижасида, қарздор Қ.Қ.дан ундирилиши лозим бўлган 11.586.000 сўм миқдоридаги алимент қарздорлиги тўлиқ ундириб берилди.
Ушбу ижобий натижа, нафақат давлатимизнинг ижро тизимидаги самарадорлигини кўрсатибгина қолмай, балки ҳар бир оиланинг энг муҳим эҳтиёжларидан бири бўлган бола таъминотининг қонуний кафолатланишини ҳам таъкидлайди.
Aйниқса, янги ўқув йили бошланишига ҳам оз фурсат қолган бир пайтда, бундай молиявий ёрдамнинг ўз вақтида етиб келиши, болаларнинг ўқишга тайёрланишлари учун катта имконият яратди.
Отасидан олган алимент пуллари ҳисобига ўқув қуроллари, мактаб формаси ва бошқа зарурий буюмларни сотиб оладиган бўлди. Бу ҳолат, алиментнинг нафақат мажбурият, балки бола тарбияси ва камолоти йўлидаги муҳим омил эканлигини кўрсатади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!