Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан қарздорларнинг мулки турган жойни аниқлаб, уларга қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида вилоят бўйлаб самарали қидирув тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан жорий йилнинг ўтган даврида, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган рейд тадбирлари давомида, қарздорларга тегишли 200 га яқин автотранспорт воситалари топилиб, жарима майдонларига жойлаштирилган.
Мисол учун, бюронинг Сирдарё вилоят бошқармаси иш юритувидаги, фуқаро О.Нахалбоевдан 18 та жами 13,6 млн. сўм маъмурий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздорга тегишли “Малибу” русумли автомашина мазкур рейд давомида топилиб, жарима майдонига жойлаштирилган.
Қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда автомашинани аукцион савдосига чиқариш чораси кўрилади.
Тезкор-қидирув тадбирлари давом этмоқда.
МИБ Сирдарё вилоят бошқармаси
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!