date

Андижонда Damas йўлни кесиб ўтган болани уриб юборди

Андижонда Damas йўлни кесиб ўтган болани уриб юборди

Андижон вилояти Асака туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда ЙҲХБ матбуот хизмати маълумот берди.

Маълумотларга кўра, воқеа жорий йил 20 август куни соат 15:00 атрофида “Беруний” маҳалласи, Ал-Бухорий кўчасида содир бўлган.

1991 йилда туғилган ҳайдовчи Ж.Р. бошқарувидаги Damas автомобили йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 2019 йилда туғилган болани уриб юборган.

Ҳодиса натижасида 6 ёшли пиёда енгил тан жароҳати олган ва Асака туман тез ёрдам бўлимига олиб борилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда Damas йўлни кесиб ўтган болани уриб юборди