Венесуэланинг бир неча штатларида нақд пул етишмаётгани ва дўконларнинг 100 боливарлик қоғоз пулларни қабул қилишни рад этаётганларига қарши норозилик акциялари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
Мамлакат аҳолиси нақд пул етишмовчилиги муаммосини ҳал қилишни талаб қилмоқда. Бир ҳафта аввал, 12 декабрда Венесуэла 100 боливарлик қоғоз пулни муомаладан чиқариши маълум бўлганди. Венесуэла президенти Николас Мадуронинг айтишича, бу мафияга қарши кураш билан боғланган.
Шу сабабли 17 декабрда Тачира, Трухильо, Монагас, Ансоатеги, Боливар, Баринас ва Сулия штатларида норозилик намойишлари бўлиб ўтган. Аҳолининг таъкидлашича, савдогарлар ва транспортда ташувчилар 100 боливарлик қоғоз пулни қабул қилишдан бош тортишмоқда. Нашрнинг таъкидлашича, айни вақтда мамлакат ҳукумати бу ҳолат бўйича ҳеч қандай расмий изоҳ бермаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди