22:12 / 17.12.2016
6 258

Ҳиндистонлик тадбиркор қизининг тўйи муносабати билан бошпанасиз инсонларга 90 та уй қуриб берди

Ҳиндистонлик тадбиркор қизининг тўйи муносабати билан бошпанасиз инсонларга 90 та уй қуриб берди

Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги Аурангобод шаҳридан бўлган тадбиркор ўз қизининг тўйи муносабати билан ноодатий совға тақдим этди. The Hindu газетасининг ёзишича, Ажай Манот газлама саноатидаги йирик ишбилармонлардан бўлиб, ўз ерларининг икки акрида бошпанаси бўлмаган кишиларга 90 та уй қуриб берган. У бунга 120 минг АҚШ долларини сарфлади.

Ҳар бир уй 25 квадрат метрга тенг бўлиб, икки дераза ва эшиклардан иборат. Уни олмоқчи бўлган номзод уч талабга жавоб бериши керак: ҳақиқатдан ҳам уйсиз бўлиши, харобаларда яшаши ва зарарли одатларга эга бўлмаслиги (ичмаслиги, чекмаслиги ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилмаслиги) шарт.

Тадбиркорнинг қизи турмушга чиққач, уйларнинг калити танлаб олинган бошпанасиз кишиларга тақдим этилди.

"Бу бизнинг тарихимиздаги янги бир қисмдир, - дея изоҳ берди Ажайнинг ўзи. – Умид қиламанки, менинг ғоямни Ҳиндистоннинг бошқа бадавлат кишилари ҳам қўллаб-қувватлайди. Фарзандларимиз тўйига сарфлаган кўплаб пулларни бошқа эзгу мақсадларга ҳам йўналтирилиш мумкинлигини кўрсатиб бердим".

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳиндистонлик тадбиркор қизининг тўйи муносабати билан бошпанасиз инсонларга 90 та уй қуриб берди