date

Қоидабузарнинг автомашинаси хатланди

Қоидабузарнинг автомашинаси хатланди

Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган рейд тадбирлари давомида қарздорларга тегишли 200 дан ошиқ автотранспорт воситалари топилиб, жарима майдонига жойлаштирилган.

Мисол учун, бюронинг Сирдарё туман бўлими иш юритувидаги, йўл ҳаракати қоидасини 58 маротаба бузган қарздор О.Саттаровга тегишли “Жентра” автомашинаси мазкур рейд давомида топилиб, жарима майдонига жойлаштирилган.

Натижада, қарздордан 24 млн. 260 минг сўм маъмурий жарима пуллари тўлиқ ундирилиб, 58 та ижро ҳужжатлари ижроси амалда таъминланди.

Бу борада тезкор-қидирув тадбирлари давом этмоқда.

Бюронинг Сирдарё вилоят бошқармаси.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қоидабузарнинг автомашинаси хатланди