Ангрен шаҳри ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси ўз иш юритувидаги терговга қадар текширув жараёнида фуқарога нисбатан жиноят ишини қўзғатмаслик ва тегишли чора кўрмаслик эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилгани маълум бўлди.
Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ИИВ шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ҳамкорлигида амалга оширилган тезкор тадбирда, у сўралган пулнинг ярми — 5 минг долларни олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Расмий маълумотга кўра, мазкур ҳолат юзасидан терговчига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “б” банди асосида жиноят иши очилган ва унга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани, иш доирасида қўшимча ҳолатлар ҳам ўрганилаётгани таъкидланмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!