Пойтахтимизда жорий йилнинг саккиз ойи давомида йўлларда 4,3 мингдан ортиқ йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлгани маълум қилинди. Бу ҳақда Open Data Tashkent портали орқали очиқ маълумотлар тақдим этилди.
Манбаларнинг таъкидлашича, ҳодисалар сони бўйича Юнусобод тумани пешқадамлик қилди. Мазкур ҳудудда жами 561 та ҳолат қайд этилган. Шу билан бирга, Чилонзор тумани 555 та йўл ҳодисаси билан иккинчи ўриндан жой олган бўлса, Яшнобод тумани 554 та ЙТҲ билан учинчи поғонада қайд этилди.
Қолган туманларда ҳам вазият етарлича жиддий. Масалан, Мирзо Улуғбек туманида 475 та, Шайхонтоҳурда 363 та, Олмазорда 337 та, Учтепада 316 та ҳолат рўйхатга олинган. Шунингдек, Сирғали туманида 288 та, Мирободда 269 та, Бектемирда 217 та, Яккасаройда 210 та ва Янгиҳаёт туманида 205 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Келтирилган рақамлар шаҳарда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва тартибни кучайтириш масаласи қай даражада долзарблигини яна бир бор кўрсатмоқда. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, йўлларда эҳтиёткорлик ва қоидаларга қатъий амал қилиш барча ҳаракат иштирокчилари учун ҳаётий аҳамиятга эга.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!