
Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг ижро варақасига асосан қарздор “А.Х.”дан ундирувчи “Тенге Банк“ АТБ фойдасига жами 15 799,2 минг сўм кредит қарздорлиги ундириш белгиланган.
Ундирув гаровга қўйилган “Lacetti” русумли автотранспорт воситаларига қаратиш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Ургут туман бўлими иш юритувига келиб тушгандан сўнг, ижро ҳаракатларига киришилган ҳамда қарздор бир неча маротаба огоҳлантирилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “А.Х.” давлат ижрочиси томонидан берилган ихтиёрий муддат ўтганлиги сабабли, гаровга қўйилган “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси хатланган.
Қарздорлик бартараф этилмаса, электрон онлайн-аукцион савдоларини ташкил этиш маркази томонидан сотувга қўйилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар