date

МИБ: Электр энергиясидан қарзи эвазига фермернинг автомашинаси хатланди

МИБ: Электр энергиясидан қарзи эвазига фермернинг автомашинаси хатланди

Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 07.02.2025 йилдаги қарздор фермер хўжалигидан ундирувчи “Ҳудудий электр тармоқлари” корхонаси фойдасига 41 млн. 780 минг сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Ижро ҳужжати талабини ихтиёрий муддатда бажариш юзасидан қарздор расман огоҳлантирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган.

Бироқ, белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли, қарздор фермер хўжалигига тегишли “Kobalt” русумли автомашина хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.

Ҳозирда мазкур автотранспорт воситасини баҳолатиб, аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмокда.

Бюронинг Сирдарё туман бўлими

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Электр энергиясидан қарзи эвазига фермернинг автомашинаси хатланди