Жорий йилнинг 12 сентябрь куни тунгги соат 00:45 лар атрофида Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Маълумотларга кўра, 2008 йилда туғилган Б.Ж. ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳолда ва давлат рақам белгиларисиз Spark автомашинасини бошқариб ҳаракатланган. У Бунёдкор кўчасидан Чўпон ота кўчасига йўналишини кескин ўзгартириб, учинчи қатордан биринчи қаторга бурилганда ўз йўналишида ҳаракатланаётган ЙПХ ходими бошқарувидаги Lacetti хизмат автомашинаси билан тўқнашди.
Ҳодиса натижасида икки автомашина ҳайдовчилари ҳам жабрланди. Бироқ уларга тезкор тиббий ёрдам кўрсатилди ва оғир тан жароҳати олганлар қайд этилмади.
Айни пайтда ушбу воқеа юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бу каби ҳодисалар йўл ҳаракатида масъулиятнинг нақадар муҳимлигини яна бир бор эслатади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!