Чоршанба куни «Аэрофлот» компаниясига тегишли SU1871 «Тошкент-Москва» рейсининг A330 самолёти Ўзбекистон пойтахтига парвоз қилганидан сўнг техник носозлик туфайли ортга қайтди, деб хабар қилди «Газета.uz» нашри.
Бу сўнгги 10 кун ичида содир бўлган иккинчи ҳодиса ҳисобланади. 12 декабрда худди шу рейс самолёти (бошқа борт рақамли) бир соат кечикиб учган ҳолда носозлик сабабли тез орада Тошкентга қайтган эди.
Йўловчилар маълумотига кўра, парвоз тахминан 4:45 да амалга оширилган (жадвал бўйича — 4:30 да), бироқ тахминан бир соатдан сўнг экипаж учиш жойига қайтиш зарурати туғилгани ҳақида хабар берган. 6:50 лар атрофида лайнер Тошкентга қўнган.
Пойтахт аэропорти рейсни амалга оширишнинг аниқ вақтини маълум қила олмади. Айни пайтда самолётни текшириш ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”