
Хитойнинг Хэнань провинциясидаги мактаб директорининг ишдан ҳайдалишига унинг ўта қаттиққўллиги сабаб бўлди. Гап шундаки, мактаб раҳбари, гарчи таълим маскани шаҳардаги смог туфайли вақтинча ёпилган бўлса-да, очиқ ҳавода имтиҳон олиш амалиётини бекор қилмаган, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.
Имтиҳонда 400 нафарга яқин ўқувчи қатнашишга мажбур бўлган. Имтиҳон жараёнидан олинган фотосуратлар Weibo ижтимоий тармоғида тарқалган.
Декабрь ойининг иккинчи ярмида Хитойнинг бир неча шаҳрида ҳавонинг ифлосланганлик даражаси меъёрлардан кескин ошиб кетган. Шу сабабли қатор мактаблар ва корхоналар вақтинча ёпилган, ҳукумат аҳолини кўчада узоқ вақт қолиш хавфидан огоҳлантирган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар