date

Тошкент вилоятида ноёб лочинларни сақлаган шахс жаримага тортилди

Тошкент вилоятида ноёб лочинларни сақлаган шахс жаримага тортилди

Тошкент вилояти Чиноз туманида фуқаро Ўзбекистон Қизил китобига киритилган лочинларни ноқонуний равишда сақлаётгани аниқланди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабарига кўра, у ҳайвонот дунёсига етказилган 620 миллион 884 минг сўмлик зарарни жарима сифатида тўлайди.

Ўтказилган рейд тадбирлари натижасида Қизил китобга киритилган ёввойи қушлар турига мансуб бир дона Сапсан ва бир дона Жиғолтой лочини ноқонуний равишда ушланиб, панжарали қафасда тутқунликда сақланаётгани маълум бўлган.

Қушлар ҳуқуқбузардан олиб қўйилиб, вақтинча сақлаш учун Тошкент ҳайвонот боғига топширилган.

Қайд этилишича, «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги, «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги ҳамда «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунлар бузилган. Натижада ҳайвонот дунёсига 620 миллион 884 минг сўм зарар етказилган.

Иш юзасидан йиғилган барча ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш учун Бош прокуратурага юборилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида ноёб лочинларни сақлаган шахс жаримага тортилди