АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг болалиги ўтган уй 1,25 миллион долларга сотилди. Уни номи ошкор этилмаётган шахс харид қилган, деб хабар беради "Kun.uz" нашри.
Уй Нью-Йоркнинг Куинс туманида жойлашган. Уни ажрашаётган эр-хотинлар – ресторан бизнеси билан шуғулланувчи Айзек Кестенберг ва рафиқаси Клаудия сотувга қўйди. Улар бинони 2008 йилда 782,5 минг доллар эвазига харид қилишган.
Уйнинг янги эгаси кўчмас мулк соҳасида ишловчи нью-йорклик сармоядор экани маълум, холос. У уйни кимошди савдоларга қўйиб бўлган. Савдолар Трампнинг инаугурация маросимига бир неча кун қолганда – 17 январь куни ўтказилади.
Таъкидланишича, инвестор уй у берган маблағдан анча қимматроқ туришини яхши тушуниб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Трамп сентябрда телебошловчи Жимми Фэллонга The Tonight Show дастурида болалиги ўтган уйни сотиб олиш ниятида эканини маълум қилганди. Бино сиёсатчининг отаси Фред Трамп томонидан 1940 йилда қурилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди