date

Қўнғиротлик ота фарзандлари учун 96 млн. сўм алимент пулларини тўлади

Қўнғиротлик ота фарзандлари учун 96 млн. сўм алимент пулларини тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан жавобгар У.А.дан унинг собиқ турмуш ўртоғининг фойдасига уч нафар фарзандларининг таъминоти учун улар вояга етгунига қадар алимент ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Қўнғирот туман бўлими иш юритувига келиб тушган бўлиб, бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига олиб борилган.

Ижро ҳаракатлари давомида, жавобгар У.А.дан 01.09.2025 йилга қадар алиментидан қарздорлиги учун 96,3 млн сўм ундирилиб, ундирувчининг пластик картасига ўтказиб берилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўнғиротлик ота фарзандлари учун 96 млн. сўм алимент пулларини тўлади