Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган «Lixiang L9» автомашинаси йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот тарқатди.
Маълумотларга кўра, воқеа 30 сентябрь куни соат 01:00 атрофида Мустақиллик шоҳ кўчаси 42А уй ёнида содир бўлган. «BYD» ва «Lixiang L9» русумли автомобиллар тўқнашиб, ЙТҲ қайд этилган.
Ҳодиса натижасида «Lixiang L9» ҳайдовчиси шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам билан таъминланган.
Айни вақтда ушбу ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар