
Россиянинг Тюмень вилоятида оғир аҳволга тушиб қолган бир неча ҳамюртларимизга Ўзбекистон Бош консулхонаси ёрдам кўрсатди.
Дипломатик муассаса хабарига кўра, фуқаролар Э.О., И.Д. ва С.О. корхонада ишлаётган даври учун ойлик иш ҳақи берилмаётгани ва шу масалада амалий кўмак сўраб мурожаат қилган.
Келгуси суҳбатлар жараёнида ҳақиқатдан ҳам икки ишчининг маоши тўланмагани ва уларнинг фуқаролик паспортлари олиб қўйилгани маълум бўлди.
Олиб борилган музокаралар самарасида келишувга эришилди. Натижада ҳамюртларимизнинг паспортлари ўзларига қайтарилди ҳамда икки ойлик маошлари тўлаб берилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.