date

Бир ойда табиатга қарийб 47 миллиард сўм зарар етгани аниқланди

Бир ойда табиатга қарийб 47 миллиард сўм зарар етгани аниқланди

Ўзбекистонда табиатга етказилган зарар кўлами яна жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди. Давлат хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, бир ой давомида атроф-муҳитга умумий ҳисобда 46,7 миллиард сўмлик зарар етказилган.

Маълум қилинишича, ДХХ, Бош прокуратура, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Молия ҳамда Экология қўмитаси вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳлар томонидан мамлакат миқёсида 116 та текширув ўтказилган.

Тадбирлар давомида ноқонуний қум ва шағал қазиб олиш (39 та), дарахтларни кесиш (36 та), балиқ овлаш қоидаларини бузиш (15 та), қурол сақлаш ва ов қилишда қонунбузарлик (6 та), атроф-муҳитни ифлослантириш (20 та) ҳолатлари аниқланган.

Айнан шу ҳуқуқбузарликлар оқибатида табиатга қарийб 47 миллиард сўм зарар етгани маълум қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бир ойда табиатга қарийб 47 миллиард сўм зарар етгани аниқланди