date

Кексалар учун поезд ва самолётларда катта чегирмалар!

Кексалар учун поезд ва самолётларда катта чегирмалар!

Юртимизда кексаларнинг дам олиш ва сайёҳлик сафарларини янада қулайлаштириш мақсадида улар учун янги имтиёзлар жорий этилди. Транспорт вазирлиги “Кексалар учун туризм ойлиги” муносабати билан махсус чегирмалар эълон қилди.

Маълум қилинишича, “Uzbekistan Airways” 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан ошган аёллар учун иқтисодий классдаги чипталарга 15 фоизгача чегирма тақдим этмоқда. Бу таклиф 2025 йил 1 ноябрдан 30 ноябргача бўлган ички парвозларда амал қилади.

Шу билан бирга, “Ўзбекистон темир йўллари” ҳам ушбу тоифадаги йўловчилар учун барча ички йўналишлардаги поездларда (фақат “Афросиёб” тезюрар электропоездларидан ташқари) йўл ҳақининг таъриф қисмидан 20 фоиз чегирма жорий этди. Бу имтиёз ҳар йили 2–8 октябрь ҳамда 1–30 ноябрь кунлари амал қилади.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, мазкур ташаббус кекса авлод вакилларининг мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши ва фаол ҳаёт тарзини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

“Эндиликда кексалар учун саёҳат қилиш нафақат қувончли, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам манфаатли бўлади”, — дейилади вазирлик хабарида.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кексалар учун поезд ва самолётларда катта чегирмалар!