date

Тошкент ва Сурхондарёда икки адвокат пора билан қўлга олинди

Тошкент ва Сурхондарёда икки адвокат пора билан қўлга олинди

Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси вакили пора олаётган вақтда қўлга тушди. Маълумотларга кўра, у Тошкент вилоятининг Пискент туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқарога нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган иш бўйича ёрдам бериши мумкинлигини ваъда қилган.

Адвокат гўё ишни суд тизимидаги танишлари орқали ижобий ҳал этиб бериш ва эҳтиёт чорасини енгиллаштиришни айтган. Бу хизмат эвазига у 3700 АҚШ доллари миқдорида пора олган пайтда Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Айни дамда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 28 ва 211-моддалари бўйича жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, Сурхондарё вилоятида ҳам шунга ўхшаш ҳолат қайд этилди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Денов туманидаги адвокатлик фирмаси ходими фуқародан ноқонуний равишда 60 миллион сўм олган пайтда ушланган.

Маълум бўлишича, у суд тизимидаги танишлари орқали жиноят иши бўйича айбланувчига енгил жазо тайинланишига ёрдам беришни ваъда қилган.

Ҳозирда мазкур адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28, 211-моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов жараёнлари давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент ва Сурхондарёда икки адвокат пора билан қўлга олинди