Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг қарздор фуқаро С.М.дан ундирувчи туман солиқ инспекцияси фойдасига 58 млн. 756 минг сўм солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси давлат ижрочиси М.Кузибаеванинг иш юритувига 03.10.2025 йилда келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжатида фуқаро С.М. ўз вақтида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни амалга ошириб бормагани оқибатида солиқ қарз суммалари салкам 60 млн. сўмга етган.
Ижро иши бўйича қарздорликни ундириш чоралари давомида, фуқарога Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг тегишли бандларига асосан 5 кунлик муддатда солиқ қарздорлигини тўлаш кераклиги, белгиланган муддатда давлат ижрочисининг талабларини бажармаган тақдирда унга нисбатан мажбурий ижро чоралари кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 06.10.2025 йилда қарздордан жами 58 млн. 756 минг сўм солиқ қарздорлиги тўлиқ ундирилиб, давлат фойдасига йўналтирилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!