date

"Ишга жойлаштираман” деган ваъда жиноятга айланди

"Ишга жойлаштираман” деган ваъда жиноятга айланди

Мажбурий ижро бюросининг Косон туман бўлими иш юритувига қарздор Р.У.дан 17 миллион 820 минг сўм миқдоридаги жиноий жаримани ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушди.

Маълум бўлишича, у бошқа бир фуқарони “ишга жойлаштириб қўйиш”ни ваъда қилган, аммо режаси амалга ошмай, бу ҳаракати оқибатида жавобгарликка тортилган.

Жиноят ишлари бўйича Миришкор туман судининг 2024 йил 26 декабрдаги қарори билан Р.У. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 28,211-моддаси билан айбли деб топилди ҳамда унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 54 баравари миқдорида жиноий жарима тайинланди.

Ижро ҳаракатлари жараёнида қарздорга белгиланган ихтиёрий муддат ичида жаримани тўлаш ҳақида бир неча бор огоҳлантиришлар берилди. Бироқ у мажбуриятни бажармагани сабабли, Бюронинг Косон туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Натижада, қарздор белгиланган жаримани тўлиқ тўлаб берди.

Фуқароларни бу каби фирибгарликлардан эҳтиёт бўлишга, ишга жойлашиш ёки бошқа хизматлар учун фақат расмий ва қонуний йўлларни танлашга чақириб қоламиз.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Ишга жойлаштираман” деган ваъда жиноятга айланди