Тошкентда ижарага олинган уйда содир бўлган дахшатли ҳодиса бўйича суд ҳукми чиқди. 20 ёшли талаба бир аёлни ўлдирганликда айбдор деб топилди. Бу ҳақда Millar дастури орқали маълум қилинди.
Жиноят жорий йил июнь ойида рўй берган. Тергов маълумотларига кўра, йигит ижара уйига аёлни ишқий муносабат учун чақирган. Бироқ учрашув давомида улар орасида тортишув чиққан.
Йигитнинг айтишича, қиз телефон орқали ким биландир гаплаша бошлаган ва кейин унга таҳдид қилиб, бақираётганини айтган. Натижада, у қизни тинчлантириш мақсадида оғзини ёпмоқчи бўлган, аммо қиз қаршилик кўрсатган. Бу ҳолатнинг оқибатида йигит уни бўғиб ўлдирган.
Шундан сўнг, у жасадни чойшабга ўраб, уйдан қочиб кетган ва Сурхондарё вилоятига йўл олган.
Суд ҳукмига кўра, айбланувчи Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) бўйича айбдор деб топилди ва 10 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Бу воқеа яна бир бор шахсий муносабатларда эҳтиётсизлик ва эҳтирос қурбони бўлиш қай даражада оғир оқибатларга олиб келишини кўрсатди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!