Тошкентда йўловчи автобуси хонадонлардан бирига келиб урилди


Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида "Исузу" йўловчи автобуси иштирокида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Маълумотларга кўра, автобус фуқаролардан бирининг хонадонига келиб урилган. Бу ҳақда Facebook’даги "Водители Ташкента (Drivers.uz)" гуруҳига асосланиб Кун.уз сайти ёзмоқда.
Воқеа тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда жойлаштирилди. Йўл-транспорт ҳодисаси жума, 23 декабрь куни содир бўлган. Ўша куни пойтахтда кучли шамол ва қор бўрони кузатилганди.
Ҳодиса сабаб ҳеч ким жароҳат олмаган.






























Изоҳлар 0
…